Бу жанг ўтказилишини узоқ кутдим – Исроил Мадримовнинг рақиби
Спорт
−
28 Февраль
4229“RCC Boxing Promotions” компаниясининг россиялик боксчиси Магомед Қурбонов ўзбекистонлик Исроил Мадримовга қарши Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги камари учун жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Жанг ҳали эълон қилинмаган пайтдаёқ тайёргарликка киришгандим. Яхши машғулотлар ўтказдим ва бу жанг бўлишига ишондим. Ниҳоят кутганим содир бўлди. Мен узоқ вақтдан бери бундай мотивацияни ҳис қилмаётгандим. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Америкада спарринглар бошланди, ҳозир бир неча кун Дубайда бўламан ва жангдан бир ҳафта олдин Саудия Арабистонига учиб кетаман”, дейди Қурбонов.
Қайд этиш жоиз, Мадримов-Қурбонов жанги 8 март куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтказилади. Иккала боксчи жанг қиладиган турнирнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа собиқ UFC чемпиони камерунлик Френсис Нганну ўртасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 28 ёшли Магомед Қурбонов шу вақтга қадар профбоксда 25 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларидан устун келган. 29 ёшли Исроил Мадримов эса профрингда 10 марта жанг қилиб, баҳслардан 9 тасида рақибларини мағлубиятга учратган. 1 та жангда эса дуранг қайд этилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15