Бу йилги Ҳаж мавсумида қанча киши вафот этгани маълум бўлди
Олам
−
24 Июнь
159652024 йилги Ҳаж мавсумида 1301 нафар зиёратчи вафот этди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдул Раҳмон ал-Жалажел маълум қилди.
Вазир марҳумларнинг Маккада дафн этилишини билдирган. Ҳаж зиёратига борганларнинг 83 фоизида тегишли виза бўлмаган. Виза эса ташриф буюрувчиларга кондиционердан фойдаланиш имконини беради.
“Ҳаж вақтида ҳалок бўлганлар сони 1301 нафарни ташкил этди, уларнинг 83 фоизида тегишли виза бўлмаган. Улар тўғридан-тўғри қуёш нури остида узоқ масофани босиб ўтиб, бошпана ва яхши қулайликларга эга бўлмаган. Вафот этганлар орасида бир қанча кекса ва сурункали касаллар ҳам қайд этилган”, дейди вазир.
Қайд этилишича, айни пайтда 95 нафар зиёратчи мамлакат шифохоналарида даволанмоқда, уларнинг бир қисми Ар-Риёд шаҳрига олиб кетилган. Ўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёни кечиктирилганига кўпчиликда ҳужжатларнинг йўқлиги сабаб бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазири барча маълумотлар йиғилиб, марҳумларнинг оила аъзоларига хабар берилгани ва идентификация қилиш жараёни тугаллангани, дастлабки шахсий маълумотлар ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлигига қарамай, ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар билан шахсни аниқлаш, дафн этиш ва ҳурмат бажо келтириш учун тегишли ишлар олиб борилганини маълум қилган.
Маълумот учун, 2024 йилда 1,83 миллионга яқин зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этган бўлса, шундан 1,6 миллион нафари хорижликлардир. 2023 йилги Ҳаж вақтида камида 240 киши ҳалок бўлган эди. 10 минг нафар зиёратчи эса жазирама туфайли касалликка дуч келган.
LiveБарчаси