Бу йил шифохоналар қуриш ва таъмирлашга қанча пул ажратилди?
Жамият
−
28 Март 2022 3767 1 дақиқа
Жорий йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
Йиғилишда таъкидланишича, бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Шу сабаб, барча қурилиш ишлари 1 октябрга қадар якунига етказилиши керак.
Президент вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғини берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди. 22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Давлат раҳбари томонидан мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь