Бу йил мактаб битирувчиларининг қанчаси грантга ўқишга киргани маълум бўлди
Жамият
−
13 Сентябрь 2021
4903Жорий йилда олий таълим муассасасига ҳужжат топширган мактаб битирувчиларининг сони ўтган йилгига нисбатан кўп бўлмади. Бироқ, давлат гранти асосида ўқишга кирганлар сони деярли 2 баробарга ортди ва умумий квотанинг 75 фоизига етди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилда 332 274 нафар мактаб битирувчиси ОТМга кириш учун ҳужжат топширган. Бу ўтган йилга (346 725 нафар) нисбатан камроқ.
Бироқ, ҳужжат топширган битирувчиларнинг 21 626 нафари давлат гранти асосида ўқишга кирган.
“Бу албатта жойлардаги фидоий педагогларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Уларнинг барчаларини ушбу натижа билан табриклаб ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Мактабларнинг натижага ишлашга ҳаракати яхшилангани ҳамда вариатив ўқув синфларини жорий қилинганининг натижаси бу йил яққол кўринди. Бу эса бу йилги битирувчиларимиз бошқа абитуриентларга қараганда яхшироқ тайёрланганидан далолатдир. Бошқа абитуриентларда ҳам репетитор ёки ўқув курсларига қатнаш имкониятлари деярли бир хил бўлган, лекин натижа мактаб битирувчиларида яхшироқ бўлди”, деган вазир Шерматов.
LiveБарчаси