Бу йил қиш қишлигини қилади...ми?

Интервью

Дам олиш куни ёғишни бошлаган қор, янги иш ҳафтасида ҳам давом этмоқда. Декабрь ойи бошидан қиш қишлигини кўрсатяпти. “Бошланган ҳафтада ҳаво ҳарорати қандай бўлади?” “Қор ёғишда давом этадими?” деган саволлар кўп. Шу саволлар билан Гидрометеорология хизмати маркази мутахассисига юзландик.

“Бошланган ҳафтада ҳаво кўп йиллик ҳароратдан паст даражада бўлиши кутилмоқда. Асосан Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водийсида яқин уч кунда қисқа муддатли қор ёғиши кутилмоқда. Ҳафта охирига бориб, Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати пасайиши кузатилмоқда. Ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Навоий вилоятининг шимоли, Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларида ҳарорат -20 даражагача етиши мумкин.

Бу ойда ҳарорат нисбатан совуқ, ёғингарчилик кам бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат пасайиши ёғингарчилик кўп бўлади дегани эмас. Ҳозир ёғаётган қорнинг сувлик даражаси паст, бир-бирига бирикмайди. Ҳафта охирига бориб, Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати пасайиши кузатилмоқда. Ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиши мумкин”, дейди Ўзгидромет мутахассиси Ҳумоюн Мағрипов.

Унга кўра, 2008-2012 йилларда ҳозиргидек совуқ бўлган. Лекин бу аномал ҳаво ҳисобланмайди. Бу йилги қиш яқин 3-4 йилги қишларга нисбатан яхшироқ, яъни қишга ўхшаган бўлади.

“Карантин даврида ёғингарчилик яхши бўлганди. Масалан, шу пайтда қор қатлами 80 фоизгача етиши айтилганди. Лекин унинг қолган қисмини баҳорги ёғингарчилик қоплаб кетди. Бу йилги қиш ўз меъёрида келади.

Охирги 20 йилликда энг совуқ қишлардан бири 2008 йилда кузатилган эди. Айнан ўша йили экинларнинг уруғигача совуқ уриб кетган. Бир нарсага эътибор бериш керак, қишдаги 20 даража совуқ ҳарорат дарахтлар, экинларга таъсир қилмайди. Ҳосилга катта зарар келтирадиган вақт баҳор фаслида, ҳамма дарахтлар уйғониб, гуллагандан кейинги совуқ ҳисобланади”, дейди Ўзгидромет мутахассиси Ҳумоюн Мағрипов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1518

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made