Бу йил қанча болага “Президент совғаси” берилади?
Жамият
−
27 Декабрь 2021
5205Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган “Президент совғаси” таркибига ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги буюм киритилган.
Шунингдек, жорий йилда Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳаллаларининг 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчи учун замонавий планшет ҳам совғалар таркибига киритилган.
Хабарга кўра, жорий йилда 9070 дона “Президент совғаси” ҳудудларга юборилган.
“Президент совғаси” Республиканинг 10 та ҳудудига Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларига эса давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг кузатуви остида автотранспорт орқали етказилади.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табриги ҳамда совғалари ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари ўтказиладиган Президент арчаси тадбирларида болаларга тантанали топширилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси