“Бу — шартномани бузиш”. Германия Путиннинг қарорига эътироз билдирди

Олам

image

Россиянинг “дўст бўлмаган” мамлакатларга газ учун рублда тўлов қилиш бўйича талаби тузилган шартномага зиддир. Бу ҳақда Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Габек таъкидлаган.  

“Рублда тўлаш талаби шартномани бузиш ҳисобланади. Бунга бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши ҳақида европалик ҳамкорлар билан маслаҳатлашамиз”, дея изоҳ берган Роберт Габек. 

Унинг таъкидлашича, ўтган йил декабрь ойидан бери Россия ишончли ҳамкор эмаслиги маълум бўлган ва ҳозир ҳукумат муқобил етказиб берувчиларни фаол равишда изламоқда. 

Бундестаг Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Норберт Рёттгеннинг айтишича, Кремлнинг бу ҳаракати Европа компанияларини марказий банк орқали евро ёки долларни рублга алмаштиришга ундайди, бу эса санкцияларни пучга чиқаради.

Маълумот ўрнида, кеча, 23 март куни Россия Президенти Владимир Путин “дўст бўлмаган мамлакатлар”га етказиб бериладиган Россия табиий гази учун тўловни фақат рублда қабул қилиш ҳақида кўрсатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Путин

Баҳолаганлар

1777

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг