Бу фаолиятимдаги осон жанглардан бири бўлади – Шоҳжаҳон Эргашев
Спорт
−
29 Декабрь 2022 16817 1 дақиқа
Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов 2023 йилда Тошкентда ўзаро жанг ўтказиши мумкин. Айни вақтда АҚШда машғулот ўтказаётган Шоҳжаҳон Эргашев ўз Instagram саҳифасида бўлажак тўқнашув ҳақида фикр билдирди.
"Мен умид қиламанки, бу қонли жанг 2023 йилда бўлади. Биламан, бу фаолиятимдаги осон жанглардан бири бўлади", деб ёзди Эргашев.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев охирги жангини 10 август куни Детроит (АҚШ)да мексикалик Анхель Мартинес Эрнандесга қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалабага эришганди. Ғиёсов эса 7 май куни Лас-Вегас (АҚШ)да мексикалик Кристиан Гомес билан тўқнашувда ҳакамлар қарорига мувофиқ зафар қучганди.