“Бу ”Челси“нинг айби эмас”. Клопп Абрамовичга санкция қўйилганини ёқлаб чиқди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Челси" хўжайини, миллиардер Роман Абрамовичга нисбатан қўлланилган санкциялар ҳақида фикр билдирди.

Клоппга кўра, ундан клуб эгаларини назорат қилиш ҳақида сўраш тўғри эмас. Шунга қарамай, у Британия ҳукумати Абрамовичга нисбатан чекловлар киритиб, тўғри иш қилди деб ҳисоблайди.

“Мендан клуб эгаларини назорат қилиш ҳақида сўраш тўғри эмас, деб ўйлайман. Сиз анчадан бу мамлакатдасиз. Сенга фарқи йўқ эди, тўғрими? Роман Абрамович “Челси”га келганига кўпчиликка бунинг аҳамияти йўқ эди? “Нюкасл” эгаллаб олингани кимнидир қизиқтирдими? Мухлисларга буларнинг барчаси аҳамиятсизми? Бу жуда муҳим саволлар.

Британия ҳукумати тўғри иш қилди. Пул қаердан келгани аниқ. Буни ҳамма биларди, бироқ қабул қилди. Бу бизнинг айбимиз. Бу жамиятнинг айби. Энди биз буни қабул қила олмаймиз, шунинг учун биз жазо тайинлаймиз. Ушбу масалада “Челси”нинг умуман айби йўқ, деб ҳисоблайман”, деган Юрген Клопп.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 март куни Буюк Британия ҳукумати “Челси” эгаси, миллиардер Роман Абрамовичга қарши санкциялар киритди. Натижада, россиялик тадбиркорнинг барча активларини музлатди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг