Бу бемаъни тизим – Леонардо Бонуччи ЖЧнинг плей-офф ўйинлари ҳақида

Спорт

image

Италия терма жамоаси фақатгина битта ўйинда мағлуб бўлди ва мундиалдан қуруқ қолди. Баъзи жамоалар эса 4 ёки 5 та ўйинда мағлуб бўлса ҳам Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи “Sky Sport Italia” нашрига  берган интервьюсида айтиб ўтган.

Шунингдек, Бонуччига кўра, Жаҳон чемпионатига саралашнинг плей-офф босқичи ғирт бемаъни тизим.

“Биз фақат битта ўйин ўтказдик. Бу бемаъни тизим [Жаҳон чемпионатига саралашнинг плей-офф босқичи]. Афсуски, ҳамма нарса биз учун муваффақиятсиз тугади. Жаҳон чемпионатига саралаш гуруҳ босқичида бўлиб ўтади. Гуруҳларда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар эса Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун саралашнинг плей-офф босқичида иштирок этади. Яъни, битта ўйинни ютқазиш билан ҳаммаси тугайди. Италия терма жамоаси билан худди шундай бўлди. Баъзи жамоалар борки, 4 ёки 5 та ўйинда мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Биз эса 92 дақиқада киритилган гол эвазига, фақат битта ўйинда мағлуб бўлган ҳолда, Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолдик. Бу ҳақиқий жиннилик. 

Албатта, бу қоидаларни баҳона қилмоқчи эмасман. Биз яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Энди олдинги чўққига қайтиш учун имконият излаймиз. Европа чемпионлигини қўлга киритганимиздан кейинги, энг аламли мағлубият бўлди. Бу мағлубият бизга жаҳон чемпионлиги йўлида тўсиқ вазифасини бажарди”, деган “Ювентус” футболчиси.

Маълумот ўрнида, Италия терма жамоаси футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралашнинг плей-офф босқичи, ярим финалида Шимолий Македонияга 0-1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, италияликлар Қатар-2022 да қатнашмайдиган бўлди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг