Бу ҳафтада ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Бу қизиқ
−
29 Май 2023
8711Жорий ҳафта давомида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 29-31 май кунлари ҳаво булутли бўлади ва куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечалари 15-20 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари ҳафтанинг бошида ҳарорат 32-37 даражадан охирига келиб эса 35-37 даражагача аста-секин кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, шарқий йўналишдаги шамол бироз эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бугун, 29 май куни кундузи 32-34 даража бўлади. Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб 36-37 даражагача кўтарилади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси