Бруну Фенрандеш Видичнинг антирекордини такрорлади

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандеш бу мавсумнинг ўзида 3 та қизил карточка билан жазоланди ва Видичга тегишли бўлган антирекордни янгилади.

Кеча, 26 декбрь куни АПЛ доирасида “манкунианликлар” сафарда “Вулверхэмптон” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Эътиборлиси, учрашув давомида Фернандеш икки бор сариқ карточка олди ва бу қизилга айланиб, у майдонни тарк этди.

Шу тариқа, португалиялик футболчи Неманья Видичдан кейин бир мавсумда барча мусобақаларда 3 та қизил карточка олган илк “қизил иблислар” ўйинчиси бўлди. Клубнинг собиқ ҳимоячиси 2008/09 йилги мавсумда 3 марта қизил карточка билан жазоланганди.

Бруну эса дастлаб, 29 сентябрь куни АПЛ доирасида “Тоттенхэм” ва Европа лигаси доирасида 3 октябрь куни “Порту”га қарши ўйинларда мазкур жазога лойиқ кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Бруну Фернандеш Видич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг