Бруней шаҳзодаси 10 кеча-ю 10 кундуз тўй қилди (фоторепортаж)

Бу қизиқ

image

Султон Ҳассанал Болкиаҳнинг ўғли, 32 ёшли шаҳзода Абдул Матин ва унинг 29 ёшли рафиқаси Аниша Исо Калебичнинг никоҳ маросими 7- 16 январь кунлари бўлиб ўтди.

Жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган тўй Султон саройида ўтказилиб, тўйхонада 1788 та хона, 257 та ҳаммом, 200 та зотдор отлар учун иқлимга мос отхона мавжуд.  

Маълумотларга кўра, ушбу шоҳона тўйга 25 миллион доллар сарфланган.

14 январь куни Истана Нурул Имон саройида ўтказилган никоҳ маросимидан сўнг келин-куёв пойтахт Бандар Сери Бегаван кўчаларида кабриолетда сайр қилишган. 

Тўй маросимида дунёнинг кўплаб таниқли шахслари иштирок этган. Маросимда Бутан, Саудия Арабистони, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари қироллик аъзолари, шунингдек, турли мамлакатлар раҳбарлари ташриф буюрган.

Маълумот учун, Бруней султони Ҳассанал Болкиаҳнинг ўғли дунёдаги энг бой шаҳзодалардан бири бўлиб, унинг бойлиги қарийб 28 миллиард долларни ташкил этади. У бир нечта самолётлар, юзлаб Rolls-Royce, Ferrari русумли қимматбаҳо машиналар ҳамда 1700 хонали саройнинг эгаси ҳисобланади.  Шаҳзода Матин Султоннинг 10-фарзандидир.

Аниша Росна эса Султоннинг махсус маслаҳатчиларидан бири, Royal Brunei Airlines компанияси асосчиси Пеҳин Дато Исонинг набираси. Оммавий ахборот воситаларида айтилишича, Аниша Росна “Silk collective” номли мода брендини бошқаради ҳамда “Authentirary”номли сайёҳлик компанияси таъсисчиларидан биридир.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тўй Бруней Бруней шаҳзодаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made