Британиянинг сайёҳлик нашри 2023 йилда Ўзбекистонга боришни тавсия қилди
Бу қизиқ
−
16 Январь 2023
4965Буюк Британиянинг “Bradt Travel Guides” сайёҳлик нашри томонидан 2023 йилда ташриф буюриш тавсия қилинган энг яхши сайёҳлик йўналишлари тақдим этилди. Улар орасидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Самарқанд шаҳри ҳам жой олган. Бу ҳақда “Trend.Az” нашри хабар берди.
“2023 йилда Самарқандда Жаҳон туризм Бош Ассамблеяси ўтказиладиган пайтда барчанинг эътибори Ўзбекистонга қаратилади. Мазкур тадбир мамлакатнинг Ипак йўлидаги шаҳарлари ва YUNESKO’нинг Бутунжаҳон мероси объектлари билан танишиш учун ажойиб имкониятдир”, дейди “Bradt Travel Guides” нашри.
Шунингдек, нашр Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари қаторида Регистон, Бибихоним масжиди, Шоҳи Зинда мажмуаси каби жойларни тилга олган. Brady Guides тарихий диққатга сазовор жойлар билан бир қаторда жорий йилнинг ёзида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиёнинг энг йирик электрон мусиқа фестивали (“Стихия”)ни ҳам эслатиб ўтган.
Шу билан бирга, нашр Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳридаги янги аэропорт Тошкентга ҳафтасига учта рейс амалга ошираётганига эътибор қаратиб, бу Самарқандга етиб боришни осонлаштиришини таъкидлаган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь