“Британиялик” коронавирус Европанинг яна бир давлатига кириб борди

Олам 6027
image

Аввалроқ Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус тури Руминияда ҳам аниқланди. Бу ҳақда бугун, 8 январь куни Руминия радиоси хабар берди.

“Беморда касалликнинг енгил шакли бор ва у уйда белгиланган даволаш курсини ўтамоқда”, дея радио Бухарестдаги Матей Балш номидаги Миллий юқумли касалликлар институти вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради.

У – Гиургиу туманидан (мамлакат жанубида) яшовчи 27 ёшли аёл. Хабарларга кўра, аёл Руминиядан четга чиқмаган. Туман соғлиқни сақлаш бошқармаси батафсил эпидемиологик текширув ўтказади.

Инфекция тарқалиши билан боғлиқ вазиятни кузатиш учун Руминияда ташкил этилган стратегик алоқа гуруҳига кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 4841 киши коронавирус вирусини юқтирган, 96 бемор вафот этган. Пандемия бошланганидан буён Руминияда жами 663 799 киши коронавирус билан касалланган, 595 007 гафар одам соғайган, 16 506 киши вафот этган.

Коронавирус инфекциясининг илк ҳолати Руминияда 2020 йил 26 февралда қайд этилган. 16 март куни мамлакатда 30 кунлик муддат ичида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. 14 апрелда у бир ойга узайтирилган. 14 май куни фавқулодда ҳолат сигнализация режимини ўзгартирган, бу аввал ҳокимият томонидан киритилган чеклов чораларини бироз юмшатишни назарда тутади. Ўшандан бери ушбу режим ҳар ой узайтирилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 2.9
t
×