Британиялик боксчи афсонавий промоутер Дон Кинг устидан судга мурожаат қилди

Спорт 2432
image

Энг оғир вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони британиялик Дениэль Дюбуа (18-1, 17 КО) афсонавий америкалик промоутер Дон Кинг устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда “BoxingScene” нашри ёзмоқда.

Прокуратура баёнотига кўра, Дюбуанинг америкалик Тревор Браян (22-1, 15 КО) билан жангини уюштирган Кинг инглиз боксчисига берилиши керак бўлган пулнинг бир қисмини тўламаган. Айбловчи томон Дон 463,3 минг доллардан 938,2 минг долларгача бўлган пулларни тўламасдан келаётганини иддао қилмоқда.

Дюбуанинг жамоаси етти ҳафта давомида пулни Кингдан олиш учун ҳаракат қилган. Бироқ ҳаракатлар бесамар кетган. Шундан сўнг, улар судга мурожаат қилишга қарор қилган.

Дюбуа ва Браян ўртасидаги жанг жорий йилнинг 12 июнь куни Маямида (АҚШ) бўлиб ўтган. Баҳснинг тўртинчи раундида британиялик рақибини нокаутга учратган. Шу тариқа, 24 ёшли Дюбуа ўз фаолиятида илк бор Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×