Британияга 1 миллион муҳожир керак – “The Times”
Олам
−
19 Декабрь 2022
11119Буюк Британия ишчи кучига бўлган талабни қондириш учун ҳар йили 1 миллиондан ортиқ муҳожирни қабул қилиши керак. Бу ҳақда “The Times” газетаси бугун, 19 декабрь куни Social Market Foundation тадқиқот ташкилоти ҳисоботига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бундай танқислик, жумладан, аҳолининг қариши ва малакали кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ. Тадқиқот муаллифлари, шунингдек, иммигрантлар уй ишчи кучини сиқиб чиқариш эмас, балки тўлдириши керак, деб ҳисоблайди.
Ташкилотнинг катта илмий ходими Жонатан Томаснинг қайд этишича, Буюк Британия бу йўлда миграцияни стратегик жиҳатдан шакллантиришга ёрдам беришга эътибор қаратиши зарур. Бу, хусусан, муҳожирларни келгусидаги меҳнат фаолиятига тайёрлаш мақсадида уларнинг келиб чиқиш мамлакатлари билан шериклик алоқаларини ўрнатишни ўз ичига олади.
Шу билан бирга, экспертлар Британия расмийларини Франция билан Ла-Манш канали орқали мамлакатга кириб келаётган ноқонуний муҳожирлар сонини камайтириш учун конструктив келишув тузишга чақирмоқда. Жорий йилда Ла-Манш денгизини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича рекорд ўрнатилган. Британиялик журналистларнинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, ҳозиргача бу йўл орқали мамлакатга деярли 45 минг киши ўтган (2021 йилда бу кўрсаткич 28,5 минг киши, 2020 йилда – 8,4 минг кишини ташкил этган). Ноқонуний мигрантлар орасида Афғонистон, Эрон, Ироқ ва Албания фуқаролари кўпчиликни ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь