Британияда “Робин Гуд дарахти”ни кесганлар қамалди

Бу қизиқ

image

Буюк Британияда “Робин Гуд дарахти”ни кесган эркаклар тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Мамлакатнинг Нортумберленд шаҳридаги чинор 1991 йилда “Робин Гуд: Ўғрилар шаҳзодаси” фильмида суратга тушганидан кейин машҳур бўлган. Дарахт 39 ёшли Дэниел Грэм ва 32 ёшли Адам Каррутерс 2023 йилнинг сентябрида уни кесиб, суратга олишга қарор қилгунига қадар тахминан 150 йил турган. Уларнинг иккаласи ҳам маст бўлган. Прокурорлар икки кишининг ҳаракатини “аҳмоқнинг иши” деб атаган. Каррутернинг адвокати “мастликдаги аҳмоқлик” жумласини ишлатган.

Судья Кристина Ламберт эркакларнинг ҳаракатлари юқори даражадаги режалаштириш ва тайёргарликни талаб қилишини айтди. Грэм ва Каррутерслар чинор дарахтига (тахминан 713 минг 823 еврога тенг) ва дарахт ўсган Адриан деворига икки марта жиноий зарар етказишда айбдор деб топилди. Уларнинг ҳар бири 4 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилди.

2016 йилда Сикамор-Гэп чинор Woodland Trust томонидан “Йил дарахти” деб топилган эди. Дарахт Англиянинг шимоли-шарқида миллионлаб сайёҳлар ташриф буюрган асосий туристик диққатга сазовор жой эди. 2024 йилнинг август ойида кесилган чинор тагида ҳаёт белгилари пайдо бўлгани, унинг омон қолишига умид уйғотгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Робин Гуд дарахти Дэниел Грэм Адам Каррутерс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар