Британияда полиомиелит вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
22 Июнь 2022
6543Буюк Британия соғлиқни сақлаш идоралари Лондон канализациясида полиомиелит вируси излари топилганидан кейин миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UK Health Security Agency, UKHSA) тарқатган баёнотда айтилади.
Таъкидланишича, ёввойи полиовируснинг иккинчи серотипи (PV2) излари февраль ва июнь ойлари орасида Лондон шарқида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида топилган. UKHSA маълумотларига кўра, компания шаҳарнинг умумий аҳолиси 4 миллион кишидан кам бўлган ҳудудларига хизмат кўрсатади. Агентликнинг аниқлик киритишича, қоида тариқасида, мамлакатда ҳар йили оқава сувлардан олинган намуналарда вакцина билан боғланган полиомиелит вирусининг бирдан учтагача ҳолати аниқланади.
“Олдинги ҳолатлар чет элда оғиз орқали полиомиелитга қарши эмланган шахс Буюк Британияга саёҳат қилиб, қисқа вақт давомида вакцина билан аралашган полиовирус изларини қолдиргандан кейин содир бўлган”, дейилади хабарда.
Бироқ, ҳозирги вазиятнинг ўзига хослиги, UKHSA маълумотларига кўра, одатий амалиётдан фарқли ўлароқ, бу сафар вируснинг аниқланган изолятлари бир-бири билан генетик боғланган.
“Sky News” телеканалига кўра, полиомиелит вируси билан касалланганларнинг аксарияти асемптоматикдир. ИНФЕКЦИОН одамдан одамга асосан оғиз йўли билан ёки камроқ тарқалган инфекция ташувчиси (масалан, ифлосланган сув ёки озиқ-овқат) орқали юқади ва ичакларда кўпаяди.
Бу вирусга қарши бир неча турдаги вакциналар мавжуд.
LiveБарчаси