Британияда карантин қоидаларини бузиб, зиёфат уюштирган амалдор ишдан кетди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг маслаҳатчиси Аллегра Страттон лавозимини тарк этди. 

Бунга ITV News канали томонидан эълон қилинган видеоёзув сабаб бўлган. Унда Страттон ўтган йили коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлиқини авж олиб, мамлакатда қатъий карантин ўрнатилган вақтда Бош вазир девонида ўтказилган Рождество зиёфати ҳақида ҳазил қилганини кўриш мумкин.

“Менинг сўзларим мамлакат аҳолиси ўша пайтда амал қилган қоидаларга ҳукумат бепарво муносабатда бўлгандек таассурот қолдирди. Мен буни умуман хоҳламагандим ва умрим охиригача айтганимдан афсусланаман. Уйда қолиб карантин қоидаларига риоя қилган барчадан чуқур узр сўрайман. Ҳукуматда ишлаш - бу катта имтиёз. Мен ҳар доим тўғри иш қилишга, ўзимни хушмуомала ва одобли тутишга ҳаракат қилиб келдим”, дейди у.

Борис Жонсон ҳам можароли видео учун узр сўрашга мажбур бўлди ва воқеа юзасидан текширув ўтказишга ваъда берди.

Шу билан бирга, Бош вазир Даунинг-стрит 10 (Британия Бош вазири қароргоҳи)да чекловлар бузиладиган зиёфат бўлмаганини, бу шунчаки ҳазил суҳбатлар эканлигини таъкидлаган.

“Мен Даунинг-стрит ходимлари карантин чекловларини унчалик жиддий қабул қилмайди, деган таассурот қолдирганим учун узр сўрайман. Ўзим ҳам Британия халқи олдида уятлиман ва бунинг учун ғазабланяпман. Лекин мен такрор айтаманки: қоидалар бузилмаган”, дейди ҳукумат етакчиси. 

“Daily Mirror” нашрининг ёзишича, бирга яшамайдиган лондонликларга ёпиқ бино ичида учрашиш тақиқланган бир пайтда Жонсоннинг ўнлаб ходимлари зиёфат қилган.

Ведиоёзув оддий британияликлар ва парламент аъзолари, жумладан, ҳукмрон Консерватив партия аъзолари орасида норозилик уйғотди.

Бу можаро ортидан аҳоли орасида ҳукумат амалдорлари ўзлари ўрнатган қоидаларни менсимайди деган тасаввур пайдо қилиб, раҳбарларга нисбатан ишончсизликни пайдо қилган.

Достон Искандаров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг