Британияда қирол Чарльз III тасвири туширилган илк тангалар намойиш этилди

Олам

image

Буюк Британия Қироллик зарбхонаси янги Қирол Чарльз III тасвири туширилган илк тангаларни тақдим этди. Бу ҳақда Қироллик зарбхонаси матбуот хизмати маълум қилди.

“Бугун биз қиролича Елизавета II нинг ҳаёти ва меросига бағишланган эсдалик тангалар коллекциясида илк бор пайдо бўлган Қирол Чарльз III нинг биринчи расмий суратини тақдим этишдан фахрланамиз”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, эсдалик тангалар коллекцияси 3 октябрда сотувга чиқарилади. 50 пенс тангалар бу йил муомалага чиқарилади.

“Қиролича Елизавета II ва қирол Чарльз III портретлари туширилган тангалар узоқ йиллар давомида муомалада бўлади”, дейди матбуот хизмати.

Тангалардаги қирол портрети инглиз ҳайкалтароши Мартин Женнингс томонидан яратилган ва шахсан Чарльз III томонидан тасдиқланган. Қироллик ва нумизматик анъаналарга кўра, тангадаги қиролнинг юзи чап томонга, яъни олдинги монарх қараган томонга қарама-қарши томонга бурилади. Масалан, портретдаги қиролича Елизавета II нинг юзи ўнг томонга бурилган.

Маълумот ўрнида, Елизавета II ҳукмронлигининг 70 йили давомида Британия тангаларида унинг сурати беш марта ўзгарган. Унинг портрети туширилган биринчи тангалар 1953 йилда тож кийиш маросимидан сўнг, малика 27 ёшда бўлганида чиқарилган. Елизавета портретлари 1 фартинг (1/4 тийин), ярим пенни ва тийин, уч ва олти пенни, бир ва икки шиллинг номиналидаги тангаларда, тож ва ярим тожларда, кейинроқ олтин суверенларда пайдо бўлган. Янги дизайндаги тангалар 1968 йилда, қиролича 42 ёшдалигида, кейин 1985 йилда, қиролича 60 ёшга кирганида, ва 1998 йилда - 72 ёшида пайдо бўлган. Қиролича Елизавета II нинг сўнгги портрети Британия тангаларида 2015 йилда акс эттирилган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг