Британияда инфляция 1982 йилдаги рекордни янгилади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британияда жорий йилнинг июль ойида расмий инфляция даражаси ўтган асрнинг рекордини янгилади ва йиллик ҳисобда 10,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Июнь ойига нисбатан истеъмол нархлари 0,7 фоизга ошган. Ҳозирги натижа 1982 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Жорий йил давомида сўнгги ўн йилликларда қайд этилган бир қанча рекордлар аллақачон янгиланган.

Иқтисодчилар эса июль ойида инфляция 9,8 фоизгача етишини тахмин қилишганди. Бироқ инфляция тахмин қилинганиданда баланд бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, нархларнинг ўсиши мамлакатда давом этаётган тирикчилик таннархи инқирози шароитида, уй хўжаликларининг реал даромадларини янада пасайишига олиб келиши мумкин.

Озиқ-овқат инфляцияси янада юқори бўлди ва йиллик кўрсаткичда 12,3 фоизни ташкил этди, бу 1981 йил мартидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

Август ойи бошида Англия банки ўзининг асосий ставкасини 0,5 фоиз пунктдан, 1,75 фоизга кўтарди, бу 1995 йилдан бери кузатилган биринчи ҳолат.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг