Британияда 70 га яқин қимматбаҳо машина ёниб кетди

Олам 2978
image

Буюк Британиянинг Чешир графлигида 70 га яқин қимматбаҳо машиналар ёниб кетди. Бу ҳақда "Daily Mail"га асосланиб хабар берилган. 

Манбага кўра, машиналарнинг эгаси миллион долларлик зарар кўрган. Полиция уларга ўт қўйиб юборилган, деб тахмин қилмоқда. 

Ҳодиса Челфорд Лейндаги Овер-Пеовер қишлоғида содир бўлган. У ерда ичида спорт машиналари сақланувчи иккита ёрдамчи бино ёниб кетган. 

Воқеа жойига олтита ўт ўчириш машинаси етиб келган, полиция йўлларни тўсиб қўйган.

Ёниб кетган машиналар орасида Ferrari ва Porsche моделларини аниқлаш мумкин бўлган. Қолган машиналар ёнғин натижасида таниб бўлмайдиган даражага келган. 

Таъкидланганидек, воқеа бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 3
Теглар
t
×