Британия Украинага яна 1000 та ракета беради

Олам 3300
image

Буюк Британия Украинага яна 1000 га яқин “ер-ҳаво” ракеталари ва уларни учириш учун мосламалар етказиб беради. Бу ҳақда кеча, 9 ноябрь куни Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес маълум қилди. 

Қайд этилишича, ушбу қуроллар Россиянинг қанотли ракеталарини ҳам, дронларини ҳам уриб туширишга қодир.

“Яна юзлаб “ер-ҳаво” ракеталарини бериш Украинанинг Россия агрессиясидан мудофаасини қўллаб-қувватлашимизни давом эттиради ва Украинанинг муҳим миллий инфратузилмаси учун ноқонуний ҳужумлар таҳдидига қарши туришга ёрдам беради”, дейди Уоллес.

Шу куни вазир Буюк Британия ва ҳамкор мамлакатлардан келган инструкторлар 7400 дан ортиқ украиналик аскарни тайёрлаётган иккита ўқув марказига ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Россия Украина ҳудудини оммавий ўққа тута бошлади. 1 ноябрь куни Президент Зеленский ушбу зарбалар оқибатида мамлакат энергетика инфратузилмасининг 40 фоизга яқини аллақачон зарар кўрганини айтган эди. Киев ракетага қарши мудофаа тизимини мустаҳкамлашда нафақат G7 давлатларидан, балки Исроилдан ҳам ёрдам сўрамоқда.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 88
Рейтинг: 2.9
t
×