Британия Украинага қачонгача ёрдам беришини очиқлади
Олам
−
04 Октябрь 2022
10737Буюк Британия Украинага жанговар ҳаракатлар пайтида ҳам, Киев қўйган барча мақсадларга эришилгунга қадар ҳам, вайрон қилинган инфратузилмани тиклашда ҳам ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, ТАСС нашри хабар берди.
“Урушда ғалаба қозонгунча, суверенитет тикланмагунча уларга ёрдам берамиз. Луганск, Донецк, Херсон, Запорожье ёки Қримнинг Россияга қўшиб олинишини ҳеч қачон тан олмаймиз. Бу Украинанинг бир қисми. Украина бу урушда ғалаба қозонса, биз уларга ўз уйларини, иқтисодлари ва жамиятларини тиклашда ёрдам берамиз”, дейди Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли.
Унинг сўзларига кўра, Лондон Украина ҳукуматини ғалабага қадар қўллаб-қувватлашда давом этиш учун стратегик чидамлиликка эга.
Клеверлининг таъкидлашича, Буюк Британия Украинадаги фаол ҳаракатлари орқали ўзини халқаро сиёсатда шунчаки шарҳловчи эмас, балки майдондаги ўйинчи эканлигини кўрсатди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь