Британия Украина мудофаа саноати учун 2 млрд фунт стерлинг ажратди
Олам
−
19 Июль
2569Буюк Британия Украинага мудофаа саноати учун 2 миллиард фунт стерлинг миқдорида кредит беради. Бу ҳақда Украина Президенти девони хабар берди.
Билдирилишича, Буюк Британия ва Украина мудофаа қобилиятини ривожлантириш учун расмий кредитни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолаган. Президент девони маълумотларига кўра, ҳужжат Президент Владимир Зеленский иштирокида Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров ва Буюк Британия Мудофаа вазири Жон Хили томонидан имзоланган.
Қайд этилишича, битим Украина-Британия лойиҳаларини бошлаш имконини беради. Гап, хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, зирҳли транспорт воситалари ва ўқ-дориларни етказиб бериш, таъмирлаш ва қисман ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳақида кетмоқда.
“Келишувда британиялик етказиб берувчилар Украина билан 2 миллиард фунт стерлинг эвазига кредит шартномалари тузишлари мумкинлиги кўзда тутилган”, дейилади баёнотда.
Бунинг натижасида 2026 йилга келиб, Украина мудофаа кучлари, хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини йўқ қилиш ускуналари билан таъминлаш, технологиялар олиш ва артиллерия қурилмалари учун бочкалар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмларни қисман ишлаб чиқаришни ўзлаштириши кутилмоқда.
“Мудофаа лойиҳалари салоҳиятини тезда ривожлантириш зарурати ва қимматлиги сабабли Украина ҳозир уларни давлат бюджетидан молиялаштира олмайди”, дея таъкидлади Президент девонида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский сўнгги 27 йил ичида Британия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида иштирок этган биринчи хорижий давлат етакчиси бўлгани хабар қилинганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси