Британия тарихидаги энг катта парранда гриппи эпидемиясига дуч келди

Олам

image

Буюк Британияда мамлакат тарихдаги энг йирик парранда гриппи эпидемияси аниқланди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

Бугун, 3 октябрь ҳолатига кўра, касаллик туфайли уч миллиондан ортиқ парранда нобуд бўлган. Ҳозирда Буюк Британия бўйлаб 155 та жойда парранда гриппи аниқланган. Британиянинг жануби-ғарбий қисмида парранда гриппининг олдини олиш зоналари жорий этилган.

Буюк Британиянинг Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ тараққиёти департаменти расмийлар фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.

“Вазирликнинг мақсади парранда гриппи авж олишига қарши курашиш ва касалликни имкон қадар тезроқ йўқ қилишдир”, дейилади хабарда.

Миллий фермерлар иттифоқи агар Буюк Британия тарихидаги энг ёмон парранда гриппи тарқалиши давом этса, Рождество куркаларини етказиб бериш хавф остида қолиши мумкинлигини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, парранда гриппи бутун дунёда кенг тарқалган А гриппи вируси штаммлари келтириб чиқарадиган юқумли касалликдир. Ёввойи қушларнинг кўп турлари ўзларининг соғлиғига зарар етказадиган аниқ белгиларсиз вирусни юқтиришдан омон қолишади, аммо баъзилари, шу жумладан хонаки паррандаларда одамларга юқиши мумкин бўлган касаллик ривожланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг