Британия Россияни қўллаб-қувватлагани учун Эронга қарши санкциялар жорий қилди
Олам
−
08 Август 2023
3185Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатини 19 та позицияга кенгайтирди, жумладан, Россия Федерациясини мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлаётгани айтилаётган Эрон жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда Британия ҳукумати сайтидаги янгиланган рўйхатда келтирилган.
Чекловлар, хусусан, Эроннинг Paravar Pars компанияси ва Ислом инқилоби гвардияси корпусининг ишлаб чиқариш ва аэрокосмик технологиялар билан шуғулланувчи бўлинмаларига нисбатан қўйилган. Шунингдек, Россиянинг электроника ишлаб чиқарувчи компанияси "СМТ-АйЛогик", Лондон электрон компонентлари импорти билан шуғулланувчи Stout компанияси ва юқори технологияли электрон компонентлар етказиб берувчи "ТестКомплект"га ҳам санкция жорий қилинган.
Бундан ташқари, Буюк Британия Дубайда жойлашган дрон етказиб берувчи Aeromotus Unmanned Aerial Vehicles Trading ва мудофаа сектори учун компьютер компонентлари ва технологиялари етказиб берувчи турк компаниялари – Azu International ва Turkik Union Digital Teknoloji Donosum Ofisi'га қарши жазо чоралари қўллаган.
Paravar Pars бош директори Ҳусайн Шамсабадий, компания президенти Алириза Тангсири ва бошқарув кенгашининг бошқа аъзолари – Моҳсен Асади, Абулқосум Валагоҳар, Муҳаммад Резу Моҳаммади, Муҳаммад Садег Ҳейдари Мусу, Абулфазл Назирига Буюк Британияга кириш ва ишончли хизматлар кўрсатишни тақиқлаш ҳамда активларини музлатишни назарда тутувчи чекловлар қўлланилган.
Бундан ташқари, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бригадаси генерали Алириза Балали, DuLac Capital Швейцария инвестиция компаниясининг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари Ансельма Оскар Шмука ва Словакия фуқароси Ашот Мкртичевга нисбатан санкциялар жорий этилган.
LiveБарчаси