Британия Россия делегациясига эшикларини ёпди
Олам
−
22 Июнь 2022
6775Британия ҳукумати 2-6 июль кунлари Бирмингемда бўлиб ўтадиган ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг (ПА) йиллик сессиясида иштирок этиш учун Россия делегациясига виза беришдан бош тортди. Бу ҳақда Федерация кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаров маълум қилди.
“Россия Федерал Мажлисининг барча аъзолари Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатида эканлигини ҳисобга олиб, биз Ассамблея раҳбарияти, шунингдек, Россия ТИВ раҳбариятидан зудлик билан парламентарийларимизга ушбу энг муҳим парламентлараро тадбирда [ПА сессияси] иштирок этиши учун Буюк Британияга кириш визаларини бериш Британия томонига кафолатлар бериш масаласини ишлаб чиқиш ва ҳал қилишни сўрадик.
Афсуски, биз Буюк Британия ҳукумати Россия делегациясининг ЕХҲТ ПАдаги аъзоларига, улар мамлакатга қандай мақсадда ташриф буюришларидан қатъи назар, виза бера олмайди, деган жавоб олдик”, дейди парламент вакили.
Унинг сўзларига кўра, Британия томонининг Россия парламент делегациясига нисбатан бундай камситиш ҳаракатлари ЕХҲТ ПА 2016 йилги декларациясини тўғридан-тўғри ва қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Ҳужжатга кўра, ЕХҲТга аъзо давлатларнинг ҳар қандай расмий тадбирларида иштирок этувчи Парламент Ассамблеясининг барча аъзоларига ўз ҳудудларига кириш учун зарур бўлган визалар ёки рухсатномалар бериш орқали, ҳеч бўлмаганда, тадбирлар ўтказиладиган вақт давомида мажбурий равишда тўсиқсиз киришини таъминлаши керак.
“Россия парламенти делегациясининг ЕХҲТ ПА йиллик ёзги сессиясида иштирок этиши мумкин эмаслигидан келиб чиқиб, Федерал Мажлис делегацияси раҳбари раҳбарият ва ассамблеянинг барча аъзоларига баёнот юборди. Россия делегациясини ассамблея сессиясида иштирок этишдан четлаштириш тадбирнинг ўзига ва бутун ташкилотга бўлган ишончни жиддий равишда пасайтиради. Биз йўқлигимизда қабул қилинган сессиянинг барча қарорлари, жумладан, якуний декларация ҳам биз томонимиздан қонуний деб тан олинмайди”, дейди Жабаров.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь