Британия мудофаа харажатларини 100 миллиард долларгача оширмоқчи

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ҳукумати 2030 йилгача мудофаа бюджетини икки баравар ошириб, 100 миллиард фунт стерлингга (108,45 миллиард доллар) етказмоқчи. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес “The Sunday Telegraph" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ҳеч нарса ўзгармаса, биз 2 фоизга қараб ҳаракат қиламиз. Бироқ, ҳозирги прогнозларга кўра, гап 2029-2030 йилларга қадар 100 миллиард фунт стерлинглик мудофаа бюджети ҳақида бормоқда. Энди у 48 миллиард фунтни ташкил этади. Бу саккиз йил ичида жуда катта пул”, дейди Уоллес.

Унинг айтишича, Бош вазир Трасс сайловолди ваъдаларини бажариш ва мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизигача ошириш ниятида.

"Унинг Бош вазир сифатидаги аниқ устувор вазифаларидан бири шундаки, биз мудофаа учун сармоя киритамиз ва кўпроқ пул сарфлаймиз", дея қўшимча қилган у.

Шунингдек, у департамент ахборот тўплаш, кузатув ва разведка, шунингдек, учувчисиз қуролларга қарши курашни кучайтиришни режалаштираётганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия 2023 йилда Украинага ҳарбий ёрдам учун камида 2,63 миллиард доллар сарфламоқчи.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made