Британия 2023 йилда Украинага ҳарбий ёрдам учун қанча маблағ атагани айтилди
Олам
−
20 Сентябрь 2022
6340Буюк Британия 2023 йилда Украинага ҳарбий ёрдам учун камида 2,63 миллиард доллар сарфламоқчи. Бу ҳақда “Financial Times нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқи чоғида Украинага 2023 йилда 2,63 миллиардга тенг ёки ундан кўп миқдорда маблағ берилишини эълон қилади.
Шунингдек, Трасс ўз нутқида Ғарб давлатларини Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақиришни режалаштирмоқда.
Бош вазир идораси йил бошидан бери Британиянинг Украинага ажратган ҳарбий ёрдами миқдори жами 2,8 миллиард долларга етганини маълум қилди.
Газетага кўра, Британия жорий йилда Украинага маблағ берган давлатлар бўйича иккинчи ўринни эгаллаган.
Сентябрь ойи бошида Трасс Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда уни Киев узоқ истиқболда Лондоннинг ёрдамига ишониши мумкинлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсон июнь ойи охирида Лондон Украинага қўшимча 1 миллиард фунт стерлинг (1,2 миллиард доллар) ҳарбий ёрдам беришини маълум қилган эди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси