Британия Лукашенконинг Путинга жигаргўшалигини жавобсиз қолдирмади

Олам

image

Буюк Британия ҳукумати Беларусдан темир, пўлат, қурол олиб киришни тақиқлади ва калийли ўғитларга нисбатан чекловларни кенгайтирди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати сайтида хабар берилган.

"Бугун, 5 июль куни Беларусга нисбатан янги санкциялар кучга кирди. Буларга қурол, тегишли материаллар, темир ва пўлат импортини тақиқлаш, калийли ўғитлар ва минералларга нисбатан кенгайтирилган чекловлар киради", дейилади ҳужжатда. 

Тақиқ, шунингдек, пўлат, темир ва минераллар билан боғлиқ фаолиятни осонлаштириш учун "маблағларни ажратиш, техник, молиявий ва брокерлик хизматларини кўрсатиш"ни ҳам ўз ичига олади.

Қайд этилишича, чеклов Беларусда ишлаб чиқарилган барча товарларга қўйилган бўлиб, уларни Британияга бошқа мамлакат орқали олиб кириш ҳам тақиқланади. 

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Беларусга қарши санкциялар кенгайтирилишига Александр Лукашенконинг (Беларус фуқароси) Россиянинг Украинага босқинини фаол қўллаб-қувватлагани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг