Британия квартали Greenwich’да оилалар учун ТОП–3 хонадонлар
Бизнес
−
07 Январь 2021
8072Golden House Британия квартали Greenwich'да чекланган миқдордаги ноёб хонадонларни тақдим этади.
Кенг меҳмонхонада бутун оилангиз билан йиғилиб ўтириш, ёзиладиган диванда дам олиш, телевизор кўриш, тоғлар кўриниб турадиган балконга ўтиб, ажойиб манзарадан роҳатланиш, салқин кунларда эса инглизча камин олдида қайноққина чойдан баҳраманд бўлиш – Британия квартали Greenwich’да буларнинг барчасининг имкони бор.
Турар жой мажмуасидаги барча хонадонлар ичида баъзилари ўзгача ажралиб туради ва улар мажмуада чекланган миқдорда мавжуд. Бу қандай хонадонлар ва улар нима учун харидорларга қизиқ эканини кўриб чиқамиз.
92,8 м² майдонга эга уч хонали хонадон. Бу хонадон панорамали ойналарга эга, Британиянинг ўша тимсоли – Big-Ben соат минорасини эслатувчи улкан соатлар остида жойлашган.
Ушбу хонадоннинг ўзига хослиги шундаки, унда ётоқхоналар бир биридан алоҳида жойлашган ва майдон симметрик тарзда қисмларга бўлинган. Хонадондан иккита ётоқхона, иккита санузел, ошхона билан бирлаштирилган кенг меҳмонхона, шунингдек, ҳордиқ чиқариш учун шинам жойга айланиши ёки иш кабинети сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган ложия ўрин олган. Шу билан бирга, ошхона деразалари панорамали бўлиб, бу майдоннинг ёруғ, кенг ва тоза ҳавога тўйинган бўлишига хизмат қилади. Бутун девор бўйлаб ойнабанд қилингани хонанинг табиий ёруғ бўлишини таъминлайди ва атрофдаги гўзал манзаралардан завқ олиш имконини беради.
Майдони 95,22 м² бўлган оригинал тарҳга эга ностандарт уч хонали хонадон. Майдон катталиги ва ўзига хослиги инобатга олинган ҳолда қисмларга бўлинган. Бу ерда умумий майдоннинг яшаш майдонларига бўлган нисбати тўғри ва самарали амалга оширилган. Кираверишда холлдан ошхонага ўтиш мумкин, кенг меҳмонхона деразаларидан тоғлар ва мажмуа хиёбонининг ажойиб манзаралари акс этиб туради, иккита ётоқхона санузел билан ажратилган, уларнинг биттасида эса шахсий санузели бор, шунингдек, уй бекалари қулайлиги учун кичик кир ювиш хонаси кўзда тутилган. 5 м² майдонга эга балкондан очиладиган манзара дам олишга, самимий суҳбатларга ва дўстлар билан чақчақлашиб ўтиришга чорлайди.
Учинчи турдаги хонадон худди аввалгисидай, лекин хонадонлар аксинча жойлашган ва юқори қаватларда жойлашгани учун унда истиқомат қилувчиларга деразалардан тоғларга ва Британия квартали Greenwich хиёбонига бўлган мўжазгина манзараларни туҳфа этади.
Бу хонадонлар ижодкор инсонлар ҳамда эркинлик ва шахсий ривожланишга интиладиган барча инсонларнинг орзусидир. Бундай муҳит ажойиб манзараларни хуш кўрувчи ва улардан илҳом олувчи барча инсонларга ижодий қувват бағишлайди . Шундай қилиб, Британия квартали Greenwich’да нафақат қулайлик ва шинамликка, балки унумлилик ва функционалликка ҳам аҳамият қаратилади.
Greenwich ҳақида батафсил маълумот олиш учун call-марказга мурожаат қилинг ёки савдо офисига ташриф буюринг.
Call-марказ: (+998) 78-150 −11−11
Greenwich савдо офиси: Миробод тумани, Янгизамон ва Сайхун кўчалари кесишмаси
Мўлжал: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси