Британия Хитойни жосусликда айбламоқда

Олам 3048
image

Британиянинг МИ5 хавфсизлик агентлиги Хитой жосуси мамлакат Парламенти аъзоларини пора билан сотиб олиб, Англия сиёсатига аралашишга урингани ҳақида хабар берди. Хавфсизлик хизматига кўра, Кристин Чинг Куи Ли Хитой Коммунистик Партияси ва Британия Парламенти вакиллари ўртасида сирли алоқаларни йўлга қўйган. 

Ҳатто, у “Меҳнат” партияси вакили Барри Гардинерга хайрия сифатида 420 минг фунт стерлингдан кўпроқ пул ўтказиб бергани маълум бўлган. 

Хитойнинг Лондондаги элчихонаси МИ5ни Буюк Британиядаги Хитой ҳамжамиятига қарши “туҳмат ва таҳдид” қилишда айбламоқда. Айбловлар ортидан, элчихона Матбуот котиби Хитой ҳар доим бошқа давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилишини таъкидлаб, баёнот билан чиққан.

"Бизда ҳеч қандай хорижий мамлакат парламентига "таъсир ўтказиш учун эҳтиёж йўқ ва ҳеч қачон бунга интилмаймиз ҳам. Биз МИ5нинг Буюк Британиядаги Хитой ҳамжамиятини қоралаш ва қўрқитиш борасидаги найрангига қатъий қаршимиз", дейилади баёнотда. 

Ўзига қўйилган Парламент фаолиятига аралашув ҳақидаги айбловларни Ли хоним, “Хитой ва Британия алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар”, дея оқлаган. 

Аммо МИ5нинг таъкидлашича, фаолият Хитой Коммунистик Партиясининг "Бирлашган Фронт Меҳнат Департаменти” (БФМД) мувофиқлигида яширин ҳолда, Хитой ва Гонконгдаги чет эл фуқаролари томонидан молиялаштириш йўли билан амалга оширилган.

БФМД етарлича сиёсий кучга эга Британия расмийлари билан Хитой Коммунистик Партияси ўртасида алоқаларни яхшилаш ва Хитойни жосусликда айблаганларга нисбатан жиддий чора кўрилишига умид билдирмоқда. 

Хавфсизлик хизмати, Ли хоним Буюк Британия сиёсий спектридаги шахслар билан яқин алоқада бўлганини айтмоқда. Ҳаттоки, ҳозирда тарқатиб юборилган Британиядаги собиқ партиянинг парламент гуруҳига унинг аъзолари томонидан “Буюк Британиядаги Хитой" деб ном ҳам қўйиб олингани маълум бўлган.

Британия хавфсизлик хизматига кўра, мамлакат сиёсий фаолиятига аралашиш бўйича суриштирув ишлари ҳали давом эттирилади.

Беҳруз Саидов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 3
Теглар
t
×