Британия қироллик оиласи украиналик қочқинларни уй билан таъминлаяпти – ОАВ

Олам

image

Буюк Британияда ҳукмрон Виндзорлар сулоласи вакиллари украиналик қочқинларни зарур уй-жой билан таъминлаш орқали уларга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда “Daily Express” нашри хабар берди.

Таъкидланишича, айни пайтда Буюк Британияда украиналиклар учун ҳомийлик остида бошпана бериш схемаси мавжуд. Шу билан бирга, ҳукумат қочқинларни қабул қилган британияликларга ойига 350 фунт стерлинг (449 доллар) тўлайди.

Қайд этилишича, 100 000 дан ортиқ британияликлар аллақачон украиналик қочқинларни, жумладан актёр Бенедикт Камбербэтч ва Транспорт вазири Грант Шэппс қабул қилиш истагини билдирган. Шу билан бирга, украиналик қочқинларга ёрдам беришда қироллик оиласидан кимлар иштирок этаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

“Биз турли йўллар билан ёрдам бермоқдамиз, аммо қўшимча изоҳ бермаймиз”, дейилади Букингем саройи баёнотида. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 96 ёшли қиролича Елизавета II анъанага кўра сиёсий мавзуларда гапирмай, март ойида Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан Виндзор қасрида бўлиб ўтган учрашувда стол устига сариқ ва кўк гуллардан иборат гулдаста қўйдириб, Украинадаги воқеаларга муносабатига ишора қилган. Бу Украина байроғига ишора демакдир. 

Шу билан бирга, шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси ҳамда унинг ўғли Уильям ҳамда Кембриж герцогиняси Буюк Британиядаги украин диаспораси вакиллари билан учрашувда Россия ҳужумини очиқдан-очиқ танқид қилган. 

Бирлашган Қироллик ҳомийлик схемасидан ташқари, Буюк Британияда яшаётган украиналикларнинг қариндошлари ҳам мамлакатга келиши учун оилаларни бирлаштириш дастурини ишга туширган. Умуман олганда, Россия ҳужуми бошланганидан кейин 54 мингга яқин украиналик қочқин Буюк Британияга кўчиб ўтган. Қироллик расмийлари украиналиклар учун 107 минг кириш визаси берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг