Британия армиясининг ўнлаб қуроллари йўқолди – “Telegraph”

Олам

image

Буюк Британия Қуролли кучлари ўнлаб қурол-аслаҳаларини, жумладан пулемётлар, милтиқлар, шунингдек, минглаб патронларни йўқотди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб, “The Telegraph” газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, қуроллар йўқолган ёки ўғирланган. Йўқотилган қуроллар орасида иккита умумий мақсадли пулемёт (GPMG) ҳам бор. Улардан бири денгизда Қироллик денгиз флоти кучларида йўқолган. Газетанинг таъкидлашича, битта "деактивация қилинган Россия ракета ташувчиси", саккизтагача SA-80 милтиқлари ва бир нечта Glock тўппончалари ҳам ғойиб бўлган.

Қайд этилишича, 2018 йилдан бери Британия базаларида умуман 30 га яқин қуроллар йўқолган. Қуролларнинг ғойиб бўлиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ҳарбий полиция томонидан текширилади, аммо ҳозирча мутахассислар ҳеч нимани аниқлай олмади.

Бундан ташқари, сўнгги тўрт йил ичида Британия Қуролли кучлари 1,8 мингтага яқин рақамли ускунани: камида 1,4 минг ноутбук, юзта компьютер ва 300 тагача USB дискини йўқотган. Бу қурилмаларда махфий маълумотлар бўлиши мумкин.

Британия Мудофаа вазирлиги журналистларни хавфсизлик масалаларига "жуда жиддий" ёндашишига ва "йўқотиш ва ўғриликнинг олдини олиш учун тартиблар мавжуд"лигига ишонтирди. 

"Қурилмалардаги шифрлаш ҳар қандай маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлайди ва бизнинг тармоғимизга киришни олдини олади", дея қўшимча қилади нашрнинг вазирликдаги манбаси.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг