Британия Ҳукумати чўкяпти. Икки вазир жинсий “скандал” ортидан истеъфога чиқди
Олам
−
06 Июль 2022
28261Охирги бир суткада Буюк Британия Ҳукуматидаги икки вазир Риши Сунак, Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид, шунингдек Таълим вазири ўринбосари Уилл Квинс ҳамда Англия ва Уэльс Бош прокурори ўринбосари Алекс Чак Бош вазир Борис Жонсон билан боғлиқ бир қатор можаролар фонида истеъфога чиқди. Бу ҳақда халқаро нашрлар бонг урмоқда.
Жовид ва Сунак ахлоқий сабабларга кўра ҳукумат аъзоси бўлишда давом этишнинг иложи йўқлигига ишора қилган.
"Ушбу ролни ўйнаш катта шараф эди, лекин мен энди виждон билан [бу постда] давом эта олмаганимдан афсусдаман", дейди Жовид Twitter саҳифасида.
Унинг қайд этишича, одамлар ҳукуматни тўғри, малакали ва жиддий бошқаришни кутишга ҳақли.
“Мен юқори стандартлар учун курашишга арзийди, деб ҳисоблайман, шунинг учун мен истеъфога чиқяпман”, деб сўзларига якун ясаган Жовид.
Шунингдек, Жовид Ҳукумат раҳбари билан боғлиқ навбатдаги жанжал фонида Бош вазир Борис Жонсонни истеъфога чиқишга чақирди.
"Ҳукумат ҳамкасблар ҳар куни эрталаб [оммавий ахборот воситаларига] чиқиб, ўзлари баҳам кўрмайдиган ёки қўллаб-қувватламаган позицияларини ҳимоя қилишлари адолатдан эмас. Бу Консерватив партия аъзолари ва ўзлари қўллаб-қувватлаган партиядан яхшироқ стандартларни [хулқ-атвор] кутишга ҳақли сайловчиларга нисбатан адолатсизликдир. Муаммо юқоридан бошланади деган хулосага келдим. Ва менимча, улар ўзгармайди”, дейди Жовид.
Таълим вазири ўринбосари Уилл Квинс эса ўзининг истеъфога чиқаётганига қуйидагича аниқлик киритган:
“Душанба куни оммавий ахборот воситаларида нотўғри бўлиб чиққан бир қатор баёнотларимдан сўнг, бугун эрталаб Бош вазирга истеъфога чиқиш ҳақидаги аризамни катта қайғу ва афсус билан билдирдим. Менинг ўрнимга ким эга бўлса, бу давлатдаги энг яхши иш бўлишини тилайман”.
Англия ва Уэльс Бош прокурори ўринбосари – Бош адвокат Алекс Чак эса лавозими билан хайрлашаркан, шундай деди:
“Бош адвокат лавозимидан истеъфога чиққанимдан жуда афсусдаман. Ҳукуматда бўлиш, агар у кенг миллий манфаатларга хизмат қилса, қийин ва ҳатто машҳур бўлмаган сиёсий позицияларни ҳимоя қилиш бурчини қабул қилишни англатади. Лекин оқлаб бўлмайдиган нарсани ҳимоя қилиш мумкин эмас”.
Юқоридагилардан ташқари, кеча Консерватив партия раиси ўринбосари Бим Афолами, Бош вазирнинг Марокаш ва Тунис бўйича савдо вакили Эндрю Моррисон ва турли вазирликларнинг бешта парламент котиблари ҳам лавозимдан кетишларини эълон қилишди. Бугун эрталаб Транспорт вазирлигининг парламент котиби Лаура Тротт истеъфога чиқди.
Пинчер даъвоси
Маълумотларга кўра, Ҳукуматнинг қулаши ортида Буюк Британиядаги жинсий зўравонлик билан боғлиқ сиёсий зиддият турибди. Воқеа ўзини ноўрин тутгани айтилаётган Торй раисининг собиқ ўринбосари Крис Пинчер ва Пинчерни лавозимга тайинлаганида унинг аввалги ўхшаш хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлгани айтилган Бош вазир Борис Жонсон билан боғлиқ.
Гап шундаки, Крис Пинчер Олимпия ўйинларида эшкак эшувчи ва консерватив номзод Алекс Стори томонидан жинсий зўравонликда айбланган
Аввалига Жонсон Пинчер 2019 йилда жинсий зўравонлик бўйича терговга тортилганидан бехабар бўлганини айтган. Кеча, 5 июль куни маълум бўлишича, Бош вазир бундан хабардор бўлган, аммо барибир бу лавозимга Пинчерни тайинлаган.
Кейинчалик Жонсон Пинчернинг лавозимига тайинлангани учун узр сўради ва Ҳукуматда ўз ваколатларини суиистеъмол қилганларга ўрин йўқлигини айтди.
Пинчер 2022 йил 30 июнь куни Лондоннинг Сент-Жеймс шаҳридаги клубда кечаси қаттиқ маст бўлиб, “ўзини ва бошқаларни шарманда қилганини” тан олиб, Ҳукумат раҳбари ўринбосари лавозимидан истеъфога чиқди.
LiveБарчаси