“Британча” штаммни юқтирган қиз билан бир самолётда келганлар карантинга олиндими?

Жамият

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 23 январь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан қайтган ўзбекистонликнинг оиланинг 10 яшар қизида коронавируснинг “британча” штамми аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Хўш, у билан келган оила аъзоларининг аҳволи қай даражада? Шунингдек, самолёт бортида бўлган бошқа йўловчилар карантинга олиндими? Ушбу савол билан QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековга мурожаат қилди. 

Самолётда бўлган бошқа одамлар тақдири нима кечди? Ушбу касалликка чалинган одам билан мулоқотда бўлган яқинлари орасида карантин тадбирлари ўтказилдими? Албатта, лабораторияда текшириш мобайнида кимда вирус қайд этилса, биз ўша вирус бор одамларни экспресс услубда аниқлаймиз. Бу услубда текшириш учун бор-йўғи 15 дақиқа талаб қилинади. Бундан кўриниб турибдики, биз беморларни аниқлаш орқали уларни умумий йўловчилар орасидан ажратиб оламиз”, дейди Отабеков.

Айни вақтда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хусусан бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш учун жорий йилнинг 1 мартига қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали Ўзбекистонга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган. Отабек халқаро авиаташувларга тўхталаркан, самолётларда борт кузатувчилари томонидан ҳар бир йўловчи огоҳлантирилаётганини маълум қилди.

“Қайси ҳудуддан келишидан қатъи назар, самолётдаги борт кузатувчилари томонидан ахборотлар тақдим этилади. Самолёт бортида беморлар бўлса, биз бундан бохабар бўламиз. Шундай бўлган тақдирда ҳам давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларида ўтказилган текширувлар орқали бизнинг қиладиган ишимиз касалликка чалинганларни алоҳидалаб олиш. Бу ҳолатда ҳам бевосита касаликка чалинган шахс аниқлаб олинган. Касалликка мўлжалланган шифохонага ётқизилган ва у билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинган. Самолёт бортидаги одамлар ҳақидаги ахборот ҳам жойларга юборилган. Улар ҳам кузатув остида бўлади. 

Бизнинг асосий мақсадимиз – касаллик манбаини тезда жиловлаб олиш ва аҳоли орасига кириб, касалликнинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик. Бу борада амалга оширилаётган тадбирлар орқали ҳозир Ўзбекистон давлат чегараларини кесиб ўтиш жойида сал кам 100 га яқин касалликларни дастлабки босқичида аниқлаш имкониятига ва уларни алоҳидалаш имкониятига эгамиз”, дейди Отабеков. 


Мақола муаллифи

Теглар

британча штамм

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар