“Британча” коронавирус нечта мамлакатга кириб боргани айтилди
Олам
−
28 январ 2021 7205 1 дақиқа
Коронавируснинг дастлаб Буюк Британияда тарқала бошлаган янги варианти дунёнинг 70 та мамлакатида аниқланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида маълум қилинди.
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг барча олтита минтақасидаги 70 та мамлакат "британча" вирус аниқлангани ҳақида хабар беришди", дейилган хабарда.
Бундан ташқари, 31 та мамлакатда коронавируснинг Жанубий Африкадан топилган янги варианти аниқланган.
Маълумот учун, "британча" мутация 2020 йил сентябрь ойида Англиянинг жануби-шарқида аниқланган. Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг “британча” варианти 70 фоиз кўпроқ юқумли бўлиши мумкинлигини эълон қилган.
Жанубий Африка Ҳукумати эса 2020 йил 21 декабрь куни мамлакат жанубида октябрь ойида янги ва тажовузкор коронавирус шакли топилганини эълон қилди. “501.В2” вируси Жанубий Африкада эпидемиянинг иккинчи тўлқинини келтириб чиқарди ва январь ойининг ўрталарида авжига чиқди. Дастлабки тадқиқотлар шуни кўрсатадики, коронавируснинг бу тури жуда юқори даражада тарқалмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август