BRICS кенгаймоқда: Миср, Туркия, Саудия гуруҳга қўшилиш ниятида

Олам 11834
image

Миср, Туркия ва Саудия Арабистони BRICS'га (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) аъзолик учун ариза беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда BRICS халқаро форуми президенти Пурнима Анандга маълум қилган.

"Бу мамлакатларнинг барчаси аъзоликка қизиқишларини билдирган ва аъзолик учун ариза беришга тайёрланмоқда. Менимча, бу яхши қадам, чунки кенгайиш ҳар доим ижобий қабул қилинади, бу BRICS'нинг бутун дунё бўйлаб таъсирини ошириши аниқ”, дейди Ананд.

Унинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатларнинг ассоциацияга кириши кўп вақтни талаб қилмаслиги керак. Кейинги саммитда Аргентина, Миср, Эрон, Саудия Арабистони ва Туркияни ўз ичига олган бешта давлатдан айримларининг BRICS'га кириши бўйича мунозара ва мумкин бўлган қарорни кутиш мумкин.

"Умид қиламанки, мамлакатларнинг BRICS'га кириши жуда тез амалга оширилади, чунки энди ассоциация ядросининг барча вакиллари кенгайишдан манфаатдор. Демак, бу жуда тез орада содир бўлади", дейди халқаро форум президенти.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 553
Рейтинг: 3
t
×