BRICS давлатлари иқтисодий ўсиш бўйича G7 давлатларидан ўтиб кетади – “Bloomberg”

Олам

image

BRICS давлатлари (Россия, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Африка) 2023 йилда иқтисодий ўсиш бўйича G7 давлатларидан ўтиб кетади. Бу ҳақда “Bloomberg” Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг билдиришича, BRICS ва G7 давлатларининг 2020 йилда жаҳон иқтисодий ўсишига қўшган ҳиссаси бир хил даражада бўлган. Бироқ ўшандан кейин Ғарб давлатларининг кўрсаткичлари пасая бошлаган. 2023 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкада 32,1 фоиз ўсиш, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШда эса 29,9 фоизни ташкил этади. 2028 йилда BRICS кўрсаткичлари 33,6%, G7 — 27,8% даражасида бўлади.

ХВЖ маълумотларига кўра, Хитой яқин беш йил ичида жаҳон иқтисодиётининг ўсишида асосий роль ўйнайди. 2023–2028 йилларда мамлакатнинг жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсишидаги улуши унинг 22,6 фоизини ташкил қилади. Иккинчи ўринни 12,9 фоиз кўрсаткич билан Ҳиндистон, учинчи ўринни 11,3 фоиз билан АҚШ эгаллайди. Индонезия 3,6%, Германия ва Туркия — 2,1%. Россиянинг жаҳон иқтисодиёти ўсишига қўшган ҳиссаси эса атиги 1,6% бўлади. 

ХВЖнинг апрель ойидаги прогнозига кўра, 2023 йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,8 фоизгача (2022 йилдаги 3,4 фоиздан), 2024 йилда 3 фоизгача пасаяди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Жанубий Африка Республикаси BRICS’нинг 15-саммитига мезбонлик қилади. Иқтисодий блокка Аргентина, Эрон, Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлар қўшилиш истагини билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

BRICS давлатлари G7 давлатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар