Брент нефти бир баррель учун 87 доллардан юқори нархда сотилмоқда

Олам 2185
image

Бугун, 22 ноябрь куни халқаро биржаларда Брент нефти бир баррель учун 87,47 доллар атрофида баҳоланмоқда. 

Кеча, 21 ноябрь кунги сўнгги кимошди савдосида ушбу маркадаги нефтнинг бир баррель нархи 87,86 долларга етди, бироқ кун 87,45 доллар атрофида якунланди. 

22 ноябрь соат 09:46 ҳолатига кўра, ушбу бенчмарк нефть нархи 0,02 фоизга ошиб, бир баррель учун 87,47 долларни ташкил қилди. 

WTI русумли нефть учун фючерс нархи бир баррель учун 79,95 долларни ташкил этди. 

Брент маркали нефть нархи жорий йилнинг январь ойидан бери энг паст даражага тушиб, бир баррель учун 82,3 долларни ташкил қилди. Саудия Арабистони расмийлари нефть етказиб беришнинг кўпайиши ҳақидаги хабарларни рад этганидан сўнг, бозор ўз йўқотишларининг катта қисмини қоплади. 

Жумладан, Саудия Арабистони Энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон иддаолардан фарқли равишда, ҳозирги кунда квотани кунига 2 миллион баррелгача қисқартириш 2023 йил охиригача давом этишини айтди. 

Ар-Риёд талаб ва таклиф динамикаси талаб қилса, кейинги қисқартиришга тайёрлигини билдирди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×