Brent нефти 25 мартдан бери илк бор баррель учун 120 доллардан ошди

Бизнес

image

2022 йил август ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефть учун фючерс шартномасининг нархи Лондоннинг ICE биржасида 2 фоиздан кўпроққа ўсди ва 2022 йил 25 мартдан бери биринчи марта бир баррель учун 120 доллардан ошди. 

Бугун, 31 май куни Тошкент вақти билан соат 11:15 ҳолатига кўра, Brent нефти нархи 2,1 фоизга ошиб, баррели учун 120,07 долларни ташкил қилди. 

Соат 11:30 га келиб Brent нархи пасайди ва бир баррель учун 119,83 долларни (+1,9%) ташкил этди. 

Шу билан бирга, 2022 йил июль ойида етказиб бериладиган WTI нефтининг фючерслари нархи 3,52 фоизга ошиб, бир баррель учун 119,12 долларни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Brent

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар