Brent нефти 21 февралдан бери илк бор 93 доллардан пастга тушди

Олам

image

Жорий йилнинг октябрь ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефть учун фючерс шартномасининг нархи 21 февралдан бери биринчи марта бир баррель учун 93 доллардан пастга тушди. Буни Лондон ICE фонд биржаси маълумотлари тасдиқлайди.

Биржа маълумотларига кўра, бугун, 26 август куни Тошкент вақти билан соат 18:26 да Brent нефти 1,3 фоизга арзонлаган ва бир баррель учун 92,9 долларни ташкил қилган.

Соат 18:55 га келиб Brent маркали нефтнинг нархи бир баррель учун 94,36 долларни ташкил этган (+0,25 фоиз). 

Шу билан бирга, 2022 йил сентябрь ойида етказиб бериладиган WTI нефтининг фючерслари 0,32 фоизга ошиб, бир баррель учун 87,09 долларни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Brent маркали нефть

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар