Брендларни севувчи Садир Жапаровнинг кийиниши қанчага тушади?

Олам

image

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг Airbus H145 вертолёти тақдимотида кийган кийимлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Садир Жапаров ушбу тақдимотда кийган “Loro Piana” брендига тегишли мўйнали курткаси 14 177 евро (15 минг доллар) туради. Ўзбек сўмига ҳисоблаганда ушбу кийим 169 миллион 216 минг сўмни ташкил этади.

Вертолёт тақдимотида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Ташиевнинг эгнидаги куртка эса “Moncler” брендининг “Bauges” моделига тегишли. Ушбу куртканинг “Moncler” веб-сайтидаги нархи 1590 евро ёки 1688,99 АҚШ долларига тенг. Ўзбек сўмида эса бу 18 млн 978 мингга тўғри келади.

Қайд этиш керакки, Жапаров Марказий Осиё давлатлари Президентлари ичида ўзининг қимматбаҳо кийимлари билан ажралиб туради. Масалан, Президент Садир Жапаров Қуланак ГEСи қурилиш майдонига капсулани ётқизиш маросимига ҳам қиймати 15 минг доллардан ортиқ куртка кийган ҳолда келган эди. 

Жорий йилнинг февраль ойида Садир Жапаров Италия брендининг қимматбаҳо курткасида Бишкек бозорларини айланиб чиққан. 2020 йилда унинг 3000 долларлик жилети ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган.

Эътиборли жиҳати шундаки, у мода тенденцияларини доимий кузатиб боради ва гардеробини мунтазам янгилаб туради.

Яқинда бўлиб ўтган Жапаров ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашувда Жапаров оёқ кийимининг ажралиб турувчи таг ранги ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

714

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг