“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB-TECH компанияси вакиллари халқаро саммитда иштирок этди

Бизнес

image

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Dubai Fintech Summit – 2025” саммити бўлиб ўтди. Рақамли молия, сунъий интеллект, блокчейн ва молиявий инновациялар бўйича дунёнинг етакчи мутахассисларини ўзида бирлаштирувчи мазкур саммит соҳадаги халқаро миқёсда ўтказиладиган энг нуфузли тадбирлар сирасига киради.

Эътиборлиси, бу йилги тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB-TECH IT- компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.

Саммит доирасида “Alibaba Cloud” ва Бирлашган Араб Амирликлари Марказий Банки (CBUAE) каби йирик муассасалар билан Сунъий интеллект (AI), Fintech ва Рақамли Пул (Digital Money) йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилди.

Бу сафар BRB-TECH жамоаси учун халқаро майдонда ўз имкониятларини кенгайтириш, ҳамкорлик тармоғини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон финтеч экотизимини илгари суришдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Мазкур халқаро тадбир янада кучлироқ интеграция, инновацион ечимлар ва минтақавий етакчилик сари йўл очгани билан янада аҳамиятлидир.

Маълумот учун, “Dubai Fintech Summit – 2025” молиявий технологиялар бўйича глобал ҳамкорлик майдони бўлиб, DIFC (Dubai International Financial Centre) ташаббуси билан ташкил этилди.

Бу йилги тадбирлар 150 дан ортиқ глобал спикерлар – финтеч, банк ва регулятор соҳаларидан бўлган 10 мингдан ортиқ иштирокчини ўзида бирлаштирди. Саммит 100 дан ортиқ давлатлар вакилларини қамраб олганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Бир сўз билан айтганда, мазкур саммит бутун дунё бўйлаб финтеч йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацияларни татбиқ этиш ва рақамли трансформацияни жадаллаштириш учун муҳим платформага айланди.

Батафсил маълумот олиш учун:

СайтFacebookInstagramTelegramYou tube.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг