Бразилиянинг собиқ президенти 9 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

Олам

image

Бразилия Федерал Олий суди кеча, 31 май куни собиқ президент Фернандо Колор ди Мелуни коррупция ва пул ювишда айблаб, 8 йил 10 ойга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда “Globo” телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, суд айблов томонининг далилларини қўллаб-қувватлаган ва собиқ президентни Петробрас миллий нефт-газ компаниясининг шўба корхоналаридан биридаги коррупцион схемада иштирок этишда айбдор деб топган.

Суд хулосасига кўра, Колор ди Мелу 2010 йилдан 2014 йилгача олган пора миқдори 20 миллион реал (тахминан 4 миллион доллар)ни ташкил этган. Ушбу иш бўйича тергов 2015 йилда бошланган.

Маҳаллий қонунларга кўра, саккиз йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилганлар жазони ўташ муассасасида мажбуран сақланади, улар уй қамоғига ташланиши мумкин эмас. Бироқ маҳаллий матбуот 1990-1992 йилларда ҳокимият тепасида бўлган Колор ди Мелу берган иккита апелляцияси орқали озодликда қолиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Фернандо Колор ди Мелуни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг