Бразилиядаги машҳур ҳайкални чақмоқ урди (фото ва видео)
Бу қизиқ
−
13 Февраль 2023
28723Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Нажоткор Масиҳ ҳайкали бошини чақмоқ урди. Бу лаҳзани фотограф Фернандо Брага суратга олди ва расмни Instagram'даги саҳифасида эълон қилди. Шундан сўнг расм ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.
Фотосуратчининг айтишича, сурат маҳаллий вақт билан 10 февраль куни соат 18:55 да шаҳарда момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғаётган пайтда олинган. У автоматик режимда 500 га яқин кадрни суратга олган, сўнгра зарба берилгани аниқ акс этган суратни танлаган. Шунингдек, у жараённи видеога ҳам муҳрлаган.
Маълумот учун, ҳайкал Рио-де-Жанейродаги Корковадо тоғининг тепасида жойлашган. У жуда машҳур ҳисобланади ва дунёнинг турли нуқталаридан келган сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда. Уни биринчи марта чақмоқ уриши эмас, бу ҳолат аввал ҳам кўп кузатилган. Ёдгорлик чақмоқ зарбасини қайтара оладиган маҳсус ускуна билан жиҳозланган.
LiveБарчаси