Бразилиядаги қамоқхонадан энг йирик жиноий гуруҳ аъзолари қочиб кетди

Олам 4608
image

Бразилиянинг шимоли-ғарбида жойлашган қамоқхонадан 26 нафар маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда “Рейтер” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Кеча, 20 январь куни Парагвайнинг Бразилия билан чегарасига яқин жойлашган қамоқхонадан эса тоннель орқали 75 маҳбус қочганди. Уларнинг барчаси Бразилиянинг энг йирик жиноий гуруҳи PCC’га қарашли кишилар ҳисобланиши айтилмоқда. 

Агентликнинг маълум қилишича, маҳбуслар Акри штатида жойлашган жазони ижро этиш муассасасидан 20 январь куни, тонг саҳарда қочишган. Улардан бири қўлга олинган. 

Расмийлар ушланганлардан бирининг айнан ўша жиноий гуруҳ аъзоси бўлган-бўлмагани ва иккала қочишнинг бир-бирига алоқаси бор-йўқлиги тўғрисида ҳозирча маълумотга эга эмасликларини айтмоқда.

PCC – Бразилиянинг аксарият штатларида, шунингдек, мавжуд бўлган йирик жиноий гуруҳ ҳисобланади. Айни кунда унинг бир неча минг тарафдорлари турли қамоқхоналарда ўтиришибди.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 2.8
t
×