Бразилияда вазият оғир. Бир кунда 4 минг одам коронавирусдан вафот этмоқда 

Олам

image
0:00
0:00
download

Шифохоналар одамларга тўлиб тошган, айрим шаҳарларда навбат кутаётган беморлар вафот этмоқда, соғлиқни сақлаш тизими қулаш арафасида. Бразилия COVID-19 пандемиясининг глобал ўчоғига айланган. Сўнгги суткада 4155 киши инфекциядан вафот этди.

Мамлакатда коронавирусдан ўлганларнинг умумий сони ҳозирда деярли 337 минг кишини ташкил қилмоқда. Бразилия ушбу кўрсаткич билан коронавирус қурбонлари бўйичча АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. 

Аммо Президент Жаир Болсонару эпидемияни олдини олиш учун карантин чораларга қарши туришда давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, иқтисодиётга зарар вируснинг таъсиридан ҳам ёмонроқ бўлади.

Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 13 миллиондан ошган. жорий йилнинг март ойида 66 570 киши коронавирусдан вафот этди, бу февраль ойидаги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир.

 

Иқбол Эргашова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг